English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда кўчки оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
18:43 / 2021-07-19

Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида кучли ёмғир 31 нафар фуқаронинг ҳаётига зомин бўлди, дея хабар берди CNN.

Маълум бўлишича, Мумбай аэропортида 250 миллиметргача сув тошган. Ёмғирли тошқинлар кўчкиларга олиб келди, бу уйларга, машиналарга зарар етказган ва бутун маҳаллалар вайрон бўлган.  

Бундан ташқари, шаҳарда сув тозалаш мажмуаси бўрон остида қолган, бу эса сув таъминоти билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқармоқда.

Табиий офат туфайли Чембер ҳудудида 21 киши, Вихроли чеккасида яна 10 нафар фуқаронинг жасади топилган. Шаҳарда қутқарув ишлари олиб борилаётир.

Aйрим ҳудудларда ёмғирнинг давом этиши кутилмоқда. Мумбайда июлдан сентябргача муссон мавсуми давом этади, шу ойларда кўпинча ёмғирли бўронлар юз беради ва биноларнинг қулашига олиб келади.

Миллий биотехнология ахборот маркази томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, Ҳиндистоннинг марказий қисмида 1950 йилдан 2015 йилгача кучли ёғингарчилик уч баравар кўпайган.