Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда кўчки оқибатида 100 га яқин киши йўқолди
16:38 / 2025-08-06

Ҳиндистон штати Дҳарали туманида тўсатдан ёққан кучли ёмғир туфайли сув тошқини ва кўчки кузатилди. Айни пайт қидирув-қутқарув ишлари давом этяпти.

"Hindustan Times" нашри расмийларга таяниб “жиддий” фалокат тўрт кишининг ёстиғини қуритгани, 100 га яқин инсоннинг тақдири ҳали номаълумлиги ҳақида ёзган.

Ҳатто, махсус фавқулодда амалиёт доирасида минтақага юборилган 11 ҳарбий хизматчи ҳам бедарак йўқолган. Уларнинг икки нафари кейинроқ қутқарилган.

Тошган сув уйлар, сайёҳлар турар жойларини вайрон қилган. Айрим ҳудудларда мактаблар ёпилган.

М.Пирматова, ЎзА