Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда кимё заводида ёнғин юз берди
18:37 / 2021-06-08

Ҳиндистоннинг Пуна шаҳри яқинида жойлашган саноат ҳудудида юз берган ёнғин туфайли камида 14 киши ҳалок бўлган, бир неча киши дом-дараксиз кетган, дейилади шаҳар ёнғинга қарши кураш департаменти томонидан тарқатилган хабарда.

"Ҳозиргача 14 кишининг жасади топилди", - деди департамент вакили NDTV телеканали эфирида чиқиш қилиб.

Дезинфекция воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхонада ёнғин чиққан пайтда 37 киши бўлгани, уларнинг 20 нафари қутқариб қолингани ҳақида маълум қилинди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғинга қисқа туташув сабаб бўлган.

Хабарда таъкидланишича, Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди бўлиб ўтган фожиадан чуқур қайғуда эканини айтиб, ёнғинда ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирган.