Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда илон чақишидан ҳар йили 50 000 одам ҳалок бўлмоқда
16:14 / 2026-02-02

Ҳиндистон илон чақиши билан боғлиқ ўлим ҳолати энг кўп қайд этиладиган давлатлардан бири ҳисобланади. Расмий маълумотга кўра, мамлакатда ҳар йили тахминан 50 000 инсон илон заҳри таъсирида вафот этади. Бу дунё миқёсидаги кўрсаткичнинг қарийб ярми.

“Global Snakebite Taskforce” ташкилоти – GST ва Федерал ҳукумат ҳисоботида ушбу муаммо йиллар давомида жиддий тус олиб келаётгани таъкидланган. Айрим манбалар 2000-2019 йиллари Ҳиндистонда тахминан 1,2 миллион киши илон чақиши оқибатида ҳаётдан кўз юмгани келтирилади. Бу йилига ўртача 58 000 ўлим, дегани.

Охирги ҳисоботда мамлакат соғлиқни сақлаш тизимидаги муаммоларга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Яъни, тиббиёт ходимларининг қарийб 99 фоизи  илон заҳрига қарши ҳаётни сақлаб қолувчи дори воситаларини қўллашда қийинчиликка дуч келмоқда. Тадқиқот доирасида Ҳиндистон, Бразилия, Индонезия ва Нигериядаги 904 нафар тиббиёт мутахассиси иштирокида сўровнома ўтказилган.

Мутахассислар асосий муаммо сифатида тиббий инфратузилма етарли даражада ривожланмагани, шифокор ва ҳамшираларда махсус тайёргарлик етишмаслигини кўрсатган.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (WHO) 2017 йил илон чақиши ва заҳарланишни “энг эътиборсиз қолдирилаётган тропик касалликлар” қаторига киритган. WHO маълумотида айтилишича, ҳар йили бутун дунё бўйлаб тахминан 5,4 миллион одамни илон чақади. Уларнинг 100 000 дан кўпи ҳаётдан кўз юмади.

Фардона Яхшибоева, ЎзА