Ҳиндистонда икки поезд тўқнашди
Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида икки йўловчи поезд тўқнашиб кетди. Ҳодиса натижасида 14 киши ҳалок бўлган, 51 инсон жароҳат олган.
Вишакапатнамадан Райгадга йўл олган поезд бошқа йўловчи таркибга урилган ва вагонлар издан чиқиб кетган.
Дастлабки тахминга кўра, тўқнашувга сигнал носозлиги сабаб бўлган, бироқ аниқ хулоса терговдан кейин чиқарилади, деб ёзган “Indian Express”.
Июнь ойида Ҳиндистон шарқида икки йўловчи поезд тўқнашиб, 280 дан зиёд йўловчи ҳалок бўлгани мамлакатда сўнгги ўн йилликда юз берган энг йирик темир йўл ҳалокати сифатида баҳоланган эди.
Дарвоқе, маълумотга кўра, бу юртда ҳар куни 12 миллиондан кўп одам 14 000 поездда Ҳиндистон бўйлаб 64 000 км йўлни босиб ўтаркан.