Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда «Док-1 Макс» дорисини ишлаб чиқарган завод устидан текширувнинг дастлабки натижалари эълон қилинди
12:38 / 2022-12-31

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг матбуот хизмати хорижий оммавий ахборот воситаларида берилган Ҳиндистонда Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ходимлари, шунингдек, Уттар-Прадеш дори воситалари айланмасини назорат қилувчи бошқарма мутахассислари Ноида шаҳрида жойлашган “Marion Biotech” заводини текширишни якунлангани тўғрисидаги хабарни жойлади.

NDTV телеканали хабарига кўра, текширув 30 декабрга ўтар кечаси ниҳоясига етган. Бунинг натижасида расмийлар фармацевтика компанияси заводида дори воситалари ишлаб чиқаришни бутунлай тўхтатишни талаб қилган. Телеканал хабарига кўра, завод маҳсулотнинг сифат стандартларига мувофиқ узлуксиз ишлаб чиқарилиши ва назорат қилинишини таъминлаш нуқтаи назаридан ишлаб чиқариш амалиёти талабларидан четга чиққани қайд этилган.

Ҳиндистон соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавиа текширув якунланганини тасдиқлади.

– Док1 Мах» сиропининг таркиби бузилгани ҳақидаги хабарлар туфайли ўтказилган инспекторлар текшируви якунланди ва “Marion Biotech” компаниясининг Ноида шаҳридаги барча ишлаб чиқариш фаолияти кеча (29 декабрь куни) тунда тўхтатилди. Тергов давом этмоқда», – деди у.

ЎзА