Ҳиндистонда “Doc-1 Max” бўйича текширув бошланди
“Sk Todays News” нашрининг хабарига кўра, Ҳиндистон ҳукумати “Doc-1 Max” препаратини ишлаб чиқарувчи “Marion Biotech” фармацевтика фабрикасига нисбатан текширув бошлаб юборди.
Текширув Дори воситалари стандартларини назорат қилиш марказий ташкилоти ва Уттар-Прадеш штатининг Дориларни назорат қилиш ва лицензиялаш бош бошқармаси томонидан олиб борилмоқда. Бош бошқарма Ўзбекистон томонидан қўшимча маълумотлар сўрагани айтилади.
“Marion Biotech” матбуот котиби Хасан Харрис Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари бу масалани кўриб чиқаётганликлари ва текширув ўтказаётганликларини тасдиқлади.
Ҳиндистон Соғлиқни сақлаш вазири Мансух Мандавия дори намуналари Чандигархдаги минтақавий дори синов лабораториясига юборилгани ва таҳлиллар асосида ҳукумат томонидан кейинги чоралар кўрилишини айтди.
ЎзА