Ҳиндистонда COVID-19нинг янги ХЕ штамми аниқланди
Бугун Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида коронавируснинг янги ХЕ штамми билан илк касалланиш ҳолати қайд этилди, дея хабар берди “Синьхуа” агентлиги.
“Омикрон” штаммидан кўра юқумли деб ҳисобланаётган вируснинг ушбу тури биринчи марта Буюк Британияда аниқланган.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълум қилишича, янги мутациянинг “омикрон” штамми BA.2 кичик турига қараганда юқумлилик даражаси тахминан 10 фоизга баланд.
Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача коронавируснинг “омикрон” BA.2 кичик тури COVID-19нинг энг юқумли штамми ҳисобланади.