Душанба куни Ҳиндистонда қатор йирик касаба уюшмалари чақириғи билан икки кунлик умуммиллий иш ташлаш бошланди.
Бутун Ҳиндистон касаба уюшмалари конгресси бош котиби Амаржит Каур журналистларга акцияда 200 миллионга яқин одам қатнашиши мумкинлигини айтди.
– Биз 28-29 март кунлари бўлиб ўтадиган иш ташлашда бутун мамлакат бўйлаб оммавий акцияда 200 миллиондан ортиқ ишчилар иштирок этишини кутмоқдамиз, – деди “Press Trust of India” агентлиги душанба куни Каур сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.
Иш ташлаш почта, жамоат транспорти, телекоммуникация саноати, энергетика, нефть ва металлургия соҳаларида фаолият юритувчи корхоналар ишига таъсир қилиши мумкин. Касаба уюшмалари банкирлар ҳам иш ташлашни қўллаб-қувватлашини билдирди. Касаба уюшмаларининг талаблари, қатор давлат корхоналарини хусусийлаштиришдан бош тортиш, иш ҳақини ошириш, даромадларни “адолатли тақсимлаш”, шартнома асосида ишга қабул қилинган ишчилар учун тенг ҳуқуқлиликни таъминлашдан иборат.