Ҳиндистонда баллистик ракетанинг янги авлоди синовдан ўтказилди
Синовдан ўтказилган янги авлод Agni P баллистик ракетаси ядро зарядини мўлжалга етказа олади, деб маълум қилмоқда мамлакат мудофаа вазири.
Ракетани учириш Бенгал кўрфазидаги Абдул Калам оролида амалга оширилгани айтилмоқда.
"Ракета аввалдан белгиланган траектория бўйича парвоз қилиб, белгиланган вазифани юқори аниқлик билан бажарди. Agni P икки босқичли қаттиқ ёқилғили баллистик ракета бўлиб, мўлжал олиш ва мўлжалга етиб боришнинг иккита тизимига эга. Бу иккинчи парвоз синови бўлиб, тизимга интеграциаллаштирилган илғор технологияларнинг барчаси ишончли эканини тасдиқлади", – дейилади Ҳиндистон мудофаа вазирлиги тарқатган хабарда.
“Ҳиндистон мудофаа вазирлигининг тадқиқотлар ва ишланмалар бўйича котиби Сатиш Редди кўплаб қўшимча вазифалар билан тўлдирилган ушбу иккинчи тажриба-конструкторлик синови муваффақиятли ўтганини алоҳида қайд этди”, дейилади хабарда.