Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда 15 октябрдан хорижлик сайёҳларни қабул қилиш бошланади
18:10 / 2021-10-05

Ҳиндистон туризм вазири Шрипад Найкнинг маълум қилишича, халқаро сайёҳлар 15 октябрдан бошлаб мамлакатга кириши мумкин бўлади.

India.com сайти хабарига кўра, сайёҳларнинг аксарияти Ҳиндистоннинг жануби-ғарбий қисмидаги Гоа штатига ташриф буюради.

– Биз ички ва ташқи туризм учун чегараларимизни очяпмиз. Бу борада батафсил маълумотни 15 октябрдан кейин берамиз. Ҳозирда мамлакатда халқаро рейслар амалга оширилмоқда. Шу билан бирга, маълум бир кунга чартер рейсларини ташкил қилишни ҳам таклиф қилдик. Таъкидлашим керак, сайёҳлар Ҳиндистонга сафарларини олдиндан режалаштиришлари мумкин, – деган Шрипад Найк.

Б.Худойбердиев, ЎзА