Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистонда 15 киши юк машинаси остида қолиб ҳалок бўлди
19:22 / 2021-01-19

Ҳиндистоннинг Гужарат штатида йўл ёқасида ухлаётган камида 15 киши юк машинаси ғилдираклари остида қолиб ҳалок бўлди, деб хабар беради NDTV телеканали.

Ҳалок бўлганларнинг барчаси Ражастан штатидан келган ишчилар эди. Полициянинг аниқлик киритишича, 12 киши фалокат юз берган жойнинг ўзида ҳалок бўлган, камида саккиз киши касалхонага етказилган. Яна уч киши шифокорлар ёрдам бераётган чоғда ҳаётдан кўз юмган.

Тахмин қилинишича, ходиса ҳайдовчи юк машинасини бошқара олмай қолгани сабабли юз берган.

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.