Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон жанубида ёнғин
16:34 / 2025-05-18

Ҳиндистон жанубида, Ҳайдаробод шаҳридаги тарихий Чорминор ёдгорлиги яқинида жойлашган бинода содир бўлган ёнғин оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлди, бир неча одам жароҳатланди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, ҳушидан кетган бир неча фуқаро шифохонага етказилган. Шу гувоҳлар айтишича, бинонинг биринчи қавати заргарлик дўкони, юқори қавати турар жой эди.

Федерал вазир ва “Бҳаратия Жаната” партияси раҳбари Кишан Редди воқеа жойида журналистларга “ҳодиса қисқа туташув туфайли юз бергани"ни айтди.

Бош Вазир Нарендра Моди қурбонларнинг оилаларига моддий товон пули тўланишини эълон қилди ва фалокатдан чуқур қайғудалигини билдирди.