French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон янги дарсликларида мамлакат Бхарат дейилади
15:30 / 2023-10-26

Ҳиндистон Маориф вазирлиги ҳузуридаги Таълим тадқиқоти ва касб-ҳунарга тайёргарлик миллий комиссияси жамоатчилик фани бўйича олий даражали тузилмаси мактаб дарсликларида мамлакат номини “Ҳиндистон” ўрнига “Бхарат” шаклида ўзгартиришни тавсия қилди. Комиссия раиси Сиай Иссак шу ҳақда маълум қилган.

Ушбу қарор ҳал қилувчи ҳисобланиб, барча таълим муассасалари учун янги дарслик ишлаб чиқишга асос бўлади.

– Конституциянинг 1-моддасида аллақачон “Ҳиндистон, яъни Бхарат – штатлар иттифоқи” тарзида ёзилган, – дейди Иссак. – Бхарат 7 минг йиллик тарихга эга бўлиб, қадимги Вишну Пурана (Ҳинду муқаддас битиги)да ҳам келтирилган.

Шунингдек, “Ҳиндистон” атамаси Британиянинг “Ост-Индия компанияси (мамлакат мустамлака қилинган пайт) келгандан кейин кенг фойдалана бошлангани ҳам эслатилган. Шу боис комиссия бир овоздан республика мактабларининг барча синфларида “Бхарат” атамаси қўлланиши кераклигини маъқуллади, дея қўшимча қилган мулозим.