Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон яна Россия нефтини сотиб олмоқда
09:26 / 2026-03-06

Ҳурмуз бўғозидаги кескин вазият нефть таъминотида узилиш юзага келиши мумкинлигидан хавотирни кучайтирди. Шу боис Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш корхоналари яна Россия нефтини яна харид қила бошлади.

“Bloomberg” маълумотига кўра, аввал Жануби-шарқий Осиёга йўналтирилган камида уч танкер йўналишини ўзгартириб, Ҳиндистон портлари томон бурилган. “Odune”, “Matari” ва “Indri” кемалари жами қарийб 2,16 миллион баррель “Urals” русумли рус нефтини ташимоқда.

Щтган йил ёзда РФдан Ҳиндистонга нефть етказиб бериш ҳажми суткасига 2 миллион баррель атрофида эди. Шу йил февраль ойига келиб, бу кўрсаткич 1,1 миллион баррелгача камайган.

Ф. Яхшибоева, ЎзА