Ҳиндистон ва Покистонда ёмғир: минглаб одам эвакуация қилинди
Шу ҳафта Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат ва Ражастон штатларида кучли ёмғир ёғди. Шаҳарларни сув босиб, коммунал хизматни ишдан чиқарди. Расмийлар табиий офат натижасида камида 28 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бериб, яна кучли ёмғир кузатилишидан огоҳлантирди.
Гужаратда дарёлар сатҳи кўтарилиши сабабли 18 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди.
“Reuters” телевидениеси тасвирида махсус амалиётга армия қутқарув гуруҳи ҳам қўшилгани акс этган.
“Reliance” компаниясига қарашли дунёдаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводи жойлашган Жамнагарда ҳам кучли ёмғир ёғяпти.
Ҳиндистон метеорология хизмати Бхаруч, Кутч ва Саураштра туманларида ўта кучли ёғингарчилик давом этиб, момақалдироқ ва чақмоқ чақиши мумкинлигини маълум қилди.
Қўшни Покистоннинг жанубий соҳиллари, жумладан Карачида ҳам қалин ёмғир ёққан.