Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон ва Ўзбекистон: Бир йиллик меҳнат самараси (+видео)
19:24 / 2024-10-23

Дунё халқлари билан ҳамжиҳат, тотув яшаш, қолаверса ҳозирги тез ривожланаётган даврда “қўлни қўлга бериш” муваффақият калитидир.

Бугун Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги Дипломатия академиясида “Жанубий ва Марказий Осиё ўзаро боғлиқлигини ривожлантиришда Ҳиндистон ва Ўзбекистон истиқболи” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда университет ва академия раҳбарияти, ўқитувчилар, Ҳиндистон, Афғонистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистоннинг Тошкентдаги элчилари, шунингдек муаллифлар, талабалар иштирок этди.

ЖИДУ Дипломатия академияси ва Ҳиндистон – Марказий Осиё жамғармаси ҳомийлигидаги мазкур асар ўзбек, инглиз ва рус тилларида чоп этилди.

Олий ўқув юрти биринчи проректори Акром Умаров давлатларимиз ўртасидаги тарихий-маданий алоқалар, муштарак урф-одат ва анъаналар ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилаётгани, ушбу саъй-ҳаракатлар туризм ва таълим соҳаси ривожига ҳисса қўшаётганини таъкидлади.

Бир йил давомида тайёрланган, тарих, сиёсат, иқтисодиёт, сармоя, хавфсизлик ва маданият соҳаларини қамраб олганкитобда замонавий дунёда тобора долзарблашаётган мавзулар ёритилган. Тадқиқот минтақалар аро тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга улкан ҳисса қўшиши шубҳасиз.

Ҳиндистоннинг республикамиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Смита Пант Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлиги туфайли турли соҳаларда эришилаётган ютуқларни мамнуният билан қайд этди. Мазкур қўлланма чоп этилишида иштирок этган барча инсонлар меҳнатини юқори баҳолади. Дипломат икки мамлакат олимлари ҳамкорлиги умумий муносабатни ривожлантириш, ҳамкорликнинг янги уфқларини очишга хизмат қилишини таъкидлади.

Академия директори A.Ҳайдаров, жамғарма раҳбари доктор Рамакант Двиведи, ICAF бошқарув кенгаши аъзоси, китоб муаллифларидан бири Анил Шарма илмий доиралар шериклигини давом эттириш зарурлигига урғу берди.

Учрашув сўнгида ЖИДУ Дипломатия академияси ва Ҳиндистон – Марказий Осиё жамғармаси ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ieXWGZ3wLwc" title="Hindiston va Oʻzbekiston: Bir yillik mehnat samarasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Мусулмон Зиё, Дониёр Ёқубов (видео), ЎзА