Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари билан учрашув
17:56 / 2022-05-12

Деҳлида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов Ҳиндистон савдо ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари Б.Субраманям билан учрашди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, учрашувда икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликнинг долзарб масалалари кўриб чиқилган.

Фармацевтика, соғлиқни сақлаш, АКТ, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини, жумладан, мева-сабзавотларни қайта ишлаш, сақлаш ва қадоқлаш, пахта толасини қайта ишлаш, бренд тўқимачилик товарлари, экспортбоп ипак маҳсулотлари, газламалар, пойафзаллар ва бошқа чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича замонавий кластерлар ташкил этиш каби соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат бозорларида талабга эга бўлган маҳсулотларни ўзаро етказиб беришни кўпайтириш нуқтаи назаридан истиқболли аниқ товар турларини аниқлаш мақсадида ўзаро савдо таркибини ўрганишга келишилди.

Томонлар мавжуд савдо тўсиқларини бартараф этиш ва ўзаро савдо-сотиқни кенгайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ҳамкорликка тайёрликни билдирди.

ЎзА