Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон-Непал чегарасида зилзила. 157 киши ҳалок бўлди
22:31 / 2023-11-04

3 ноябрь куни кечқурун Ҳиндистон-Непал чегарасида 6 магнитудали зилзила оқибатида 157 киши ҳаётдан кўз юмди, ўнлаб одам жароҳатланди.

Зилзила маркази Непалнинг 9 мингга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Жумла шаҳридан 36 км жануби-шарқда, Ҳиндистоннинг 182 минг кишилик Баҳраич шаҳридан 166 км шимоли-шарқда қайд этилди.

Ҳиндистон сейсмология маркази зилзила кучини 6,4 балл , Германия Геология татқиқот маркази 5,7 балл, АҚШ Геология хизмати эса 5,6 балл баҳолаган.

“Reuters” агентлиги хабарига кўра, ер силкиниши Нью-Деҳлида ҳам сезилган.

Непалда тез-тез зилзила содир бўлади. 2015 йил кузатилган 7,8 магнитудали ер силкиниши оқибатида 9000 га яқин одам ҳалок бўлган, ярим миллиондан ортиқ уй вайрон бўлган эди.