Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон манзаралари. Тожмаҳал (+видео)
09:32 / 2023-12-03

Тожмаҳал - Бобурийлар мероси бўлган ушбу ёдгорлик ўзбек ва ҳинд халқларининг тарихи муштараклиги, икки мамлакат алоқалари мустаҳкам асосга эга экани ифодасидир.

Маълумки, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ва унинг авлодлари Ҳиндистонда улкан мақбаралар, қалъалар, шаҳарлар бунёд этган. Савдо, илм-фан, маданият, меморчиликни ривожлантирган.

Тожмаҳални ҳам Бобурий авлоди Шохжаҳон қурдирган.

Унинг меморий ечими шунчалик мураккаб ва ноёб бўлганки, 22 минг қурувчилар томонидан 20 йилдан зиёд вақт давомида барпо этилган. Мақбара ва минораларнинг ҳамма жойи оқ мармар билан қопланган.

Ёдгорлик юртимиздагидек нақшлар ва Қуръон суралари билан безатилган.

Тожмаҳал дунёнинг етти мўъжизасидан бири саналади.

1983 йилда ЮНЕСКОнинг жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

Бу тарихий обида ҳамон гўзаллиги ва муҳташамлиги билан бутун дунё сайёҳларини ўзига жалб этади. Бу ерга ҳар йили қарийб 5-6 миллион турист келади.

       ТОЖМАҲАЛ

У аслида оддий кошона эмас,

Туйғулар рангидан яралган макон.

Жисми ерга тушди, аммо юрагин

Қўйиб кетган эди Шоҳжаҳон.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/bENkVJfikc0" title="HINDISTON MANZARALARI TOJMAHAL" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

 Муҳаммаджон Обидов, 

Элёр Олимов (видео),ЎзА