Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон инглиз тили ШҲТнинг учинчи расмий тили бўлишини истамоқда
17:00 / 2023-05-05

Ҳиндистон инглиз тилини Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) учинчи расмий тили қилинишини сўрайди. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Субраманьям Джайшанкар Панажи шаҳрида (Ҳиндистоннинг Гoa штати) ШҲТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлисида сўзга чиқиб шу ҳақда айтиб ўтди.

“Мен инглиз тилли  аъзо давлатлар билан янада чуқурроқ ҳамкорлик қилиниши учун инглиз тили  ШҲТнинг учинчи расмий тили бўлишини сўрайман”, – деди Ҳиндистон ташқи сиёсат идораси раҳбари.  

Ҳозирда хитой ва рус тиллари мазкур ташкилотнинг расмий тили ҳисобланади.  

ШҲТга аъзо мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари кенгаши мажлиси 4-5 май кунлари Ҳиндистоннинг Гоа штати Панажи шаҳрида бўлиб ўтди. Ташкилотга айни пайтда Ҳиндистон раислик қилмоқда.