Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари Россиянинг Ми-17В5 вертолётларини харид қилишни бекор қилди
14:08 / 2022-04-18

Ҳиндистон ҳарбий ҳаво кучлари ҳукуматнинг "Made in India" дастури доирасида ўзининг ишлаб чиқаришини қўллаб-қувватлаш мақсадида Россиядан 48 та Ми-17В5 вертолёт харидини тўхтатди, деб хабар бермоқда Ani агентлиги маълум манбаларга таяниб.

"Келишувни бекор қилишга қарор қилинди. Ҳарбий ҳаво кучлари маҳаллий вертолёт ишлаб чиқариш дастурини қўллаб-қувватлайди", – дейилади ANI агентлиги тарқатган хабарда.

Хабарда келтирилишича, тендерни бекор қилишга Ҳиндистон ҳукуматининг импорт қилинаётган товарларни Ҳиндистонда  "Made in India" лойиҳаси бўйича ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан алмаштириш қарори сабаб бўлган.

Аввалроқ Россия 48 та вертолёт етказиб бериш бўйича Ҳиндистон билан шартнома имзолашни режалаштираётгани ҳақида хабар тарқалган эди. Кейинроқ РФ президентининг ҳарбий-техника ҳамкорлиги масалалари бўйича ёрдамчиси Владимир Кожин шартноманинг 2018 йилда имзоланишига умид қилаётганини айтган эди. Шундан буён ушбу келишувнинг тақдири номаълум бўлиб келаётганди.