Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳиндистон Франциядан 114 та қирувчи самолёт харид қилади
10:56 / 2026-02-19

Франция Президенти Эммануэль Макроннинг Ҳиндистонга тўрт кунлик расмий ташрифи доирасида икки давлат ўртасида йирик ҳарбий шартнома имзоланиши кутиляпти.

Аниқроғи, Ҳиндистон ўз Ҳаво кучлари ва Ҳарбий-денгиз флоти салоҳиятини юксалтириш учун жами 114 та "Rafale" қирувчи самолёти сотиб олишни режалаштирган. Мазкур шартнома қиймати тахминан 30 миллиард еврони ташкил этади.

Гарчи келишувнинг асосий шарти ташриф арафасида эълон қилинган бўлса-да, техник ва тижорий тафсилот бўйича музокара ҳали давом этяпти. Дарвоқе, Ҳиндистон аввал ҳам Франциядан 62 та шундай учоқ олган.

Ф. Яхшибоева, ЎзА