English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳинд кони портлади, қурбонлар 18 киши
15:23 / 2026-02-06

Ҳиндистон шимоли-шарқидаги Мегалая штатида ноқонуний равишда фаолият юритган кўмир кони портлади. Оқибатда камида 18 нафар кончи ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC ёзган.

Ҳодиса 6 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 11:00 атрофида Шарқий Жайнтия тепалигида содир бўлган. Қутқарув амалиёти давом этяпти, айримлар ҳамон ер остида бўлиши мумкин.

Маҳаллий полиция маълум қилишича, фожиа “rat-hole mining” деб аталувчи ўта хавфли қазиш жараёни билан боғлиқ. Одатда ишчилар бу усулни махсус очилган тор ва пастқам ер ости йўлларида қўллайди. Қайд этилишича, мазкур усул Ҳиндистон Миллий яшил трибунали томонидан 2014 йил тўлиқ тақиқланганига қарамай, айрим ҳудудларда учраб туради. Дастлабки маълумотга кўра, портлашга динамит сабаб бўлган.

Бош вазир Нарендра Моди ҳалок бўлганлар оилаларига 200 000, жароҳат олганларга эса 50 000 рупий миқдорида моддий ёрдам ажратилишини айтди.

Д.Ҳакимов, ЎзА