Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳинд компаниялари вакиллари билан таълим соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
21:28 / 2022-10-21

Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчиси Дилшод Аҳадов бошчилигидаги мутасаддилар иштирокида Ҳайдаробод шаҳрида “CfBT Education Service” ва “Telangana Academy for Skill and Knowledge” ташкилотлари раҳбарлари билан учрашув ташкил этилди.

Мазкур йиғилишда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги ва Президент таълим муассасалари агентлиги тизимига кирувчи таълим муассасаларига хорижий илғор тажрибани жалб қилиш, шунингдек касбий таълим йўналишидаги ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди.

“CfBT Education Service” раҳбари Нети Сринивас Ўзбекистонда замонавий дарсликларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш ва бу борада ҳамкорлик қилиш, тажрибали мутахассислар иштирокида ўқув курслари ташкил қилишга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида “Telanganа Academy for Skill and Knowledge” компанияси раҳбари Срикант Синха ушбу компания Ҳиндистон бўйлаб касбий коллеж ва мактаблар битирувчилари учун алоҳида саноат ва ижтимоий йўналишлар бўйича малака ошириш курсларини тақдим этиб келаётганлигини маълум қилди. Бу борада у ўзбекистонлик ёшлар учун тегишли йўналишларда курслар ташкил қилиш масаласини ўрганиб чиқишини билдирди.

Учрашувларда ҳинд томони вакиллари билан Ўзбекистондаги мактабларга малакали инглиз тили ўқитувчиларини жалб қилиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди. Жорий йилнинг ноябрь ойида мамлакатимизда бўлиб ўтиши кутилаётган ЮНEСКОнинг эрта ёшдаги болаларни тарбиялаш ва таълим бериш бўйича II Бутунжаҳон конференцияси ҳақида хорижий ҳамкорларга маълумот тақдим этилди, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати.

ЎзА