Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳимоя ордерининг ижобий самаралари
17:42 / 2021-01-28

Бухоро вилоятида 2020 йилда 862 нафар хотин-қизлар тазйиқ ва зўравонликка учраган. Шундан 4 нафар вояга етмаган, 247 нафар ёшларга ҳимоя ордерлари берилган.

Бу ҳақида вилоят ички ишлар бошқармаси ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари, хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим бошлиғи Дилфуза Шаропова ЎзА мухбирига маълум қилди.

Тазйиқ ва зўравонликларнинг 668 таси оилада, 67 таси кўчада, 80 таси жамоат жойида, 47 таси иш жойида содир этилган. Хотин-қизларнинг 492 нафари эри томонидан, 52 нафари келини томонидан, 75 нафар қайнона томонидан ҳамда 243 нафари бошқа шахслар томонидан тазйиқ ва зўравонликка учраган.

Хотин-қизларнинг 288 нафари жисмоний, 5 нафари жинсий, 11 нафари иқтисодий, 490 нафари руҳий зўравонликларга, 68 нафари тазйиққа учраган.  

Ҳимоя ордери берилган 862 нафар хотин-қизларнинг 700 нафарида (шундан 532 нафарининг оиласи яраштирилган бўлса, 168 нафарининг низоси бартараф этилди) ижобий натижага эришилган.

 

Зариф КОМИЛОВ,  ЎзА