Ҳикматов Жасур Сафаровичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Бронхоэктаз касаллигини комплекс хирургик даволашда дифференциялашган иммунокоррекция» мавзусида
Ҳикматов Жасур Сафаровичнинг 14.00.27 – Хирургия, 14.00.36 – Аллергология ва иммунология ихтисосликлари бўйича «Бронхоэктаз касаллигини комплекс хирургик даволашда дифференциялашган иммунокоррекция» мавзусидаги тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги илмий даража берувчи DSc.04/27.09.2024.Tib.93.03 рақамли бир марталик Илмий кенгашда 2025 йил 13 июнь соат 12:30 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 200126 Бухоро шаҳар, Ғиждувон кўчаси, 23-уй. Бухоро давлат тиббиёт институти бош биноси 3-қават, кичик мажлислар залида ўтказилади.
Тел. / факс: (0365) 223-0050 / (+99895) 911-0050
е-mail: info@bsmi.uz