Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳикмат излаб” хаттотлик кўргазмаси бўлиб ўтди
10:08 / 2024-02-06

Ўзбекистон Бадиий академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида “Ҳикмат излаб” номли хаттотлик кўргазмаси бўлиб ўтди.

Кўргазмада Тошкент шаҳри, Андижон ҳамда Фарғона вилоятларида яшаб ижод қилаётган хаттотларнинг 60дан ортиқ ижодий асарлари намойиш қилинди.  

Хусусан, кўргазмага ташриф буюрганлар Ёқуб Бухарбоев, Омина Бойназарова, Хайрулла Лутфуллаев, Шаҳзода Раҳматуллаева, Машҳура Собирова, Умар Пайзимуҳамедов, Гулмира Қаҳҳорова, Икромжон Носиров, Абдулборий Исломов, Шоира Дарвешева, Мадина Салиахунова, Нозима Алимуҳаммедова, Амина Бойназарова, Нозима Жўраева каби хаттотларнинг ижод намуналаридан баҳраманд бўлди.  

Кўргазмада намойиш қилинган хаттотлик асарларида қадимий анъаналардан тортиб, бугунги қадриятларимизгача гавдалантирилган.  

Кўргазма жорий йилнинг 15 февралигача давом этади.  

Гулноза Бобоева, ЎзА