Ишлаб чиқариш кенгаймоқда
Самарқанд шаҳридаги «Eldorado Klass Lux» масъулияти чекланган жамияти йўлаклар учун бетон қопламалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ўттиз турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда. Корхона маҳсулотларининг бир қисми экспортга чиқарилади.
Самарқанд шаҳридаги «Eldorado Klass Lux» масъулияти чекланган жамияти йўлаклар учун бетон қопламалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, ўттиз турдаги маҳсулотлар тайёрланмоқда. Корхона маҳсулотларининг бир қисми экспортга чиқарилади.Ўтган йили бу ерда тош майдалаш цехи ишга туширилиб, бетон қоплама учун зарур хомашё тайёрлаш ўзлаштирилди. 25 ишчи меҳнат қилаётган корхона раҳбари Мирзомуҳиддин Фахриевнинг айтишича, энди қолип тайёрлаш цехини ташкил этиш режалаштирилган.