Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХХР хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар учун Европага делегация юборди
10:42 / 2023-02-25

Хитой Мудофаа вазирлиги Венгрия, Германия мамлакатлари, Европа Иттифоқи ва НАТО қароргоҳларида халқаро ва минтақавий хавфсизлик бўйича маслаҳатлашувлар ўтказиш учун делегация юборди. Бу ҳақда вазирлик “WeChat” ижтимоий тармоғида маълум қилди.

ХХР Мудофаа вазирлиги делегацияси 16-25 февраль кунлари Европада бўлиб, институционал мулоқот ва маслаҳатлашувлар ўтказади. Нашр мудофаа соҳасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.

“Томонлар ўзаро англашув ва ўзаро ишончни мустаҳкамлаш мақсадида халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлашда томонларни қизиқтирган масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашадилар”, дейилади хабарда.

ЎзА