ХХР ТИВ: АҚШ ва НАТО Украина инқирози учун жавобгар
АҚШ ва НАТО каби ҳарбий иттифоқлар Украинадаги инқироз учун жавобгар бўлиши керак. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мао Нин матбуот анжуманида Шимолий Атлантика альянси раҳбари Йенс Столтенбергнинг Россияга қурол-яроғи етказиб берилган тақдирда ХХРга қандай оқибатлар олиб келиши тўғрисидаги баёнотини изоҳлар экан шундай баёнот берди.
“Агар Украина муаммоси учун жавобгарлик ҳақида гапирадиган бўлсак, мен АҚШ ва НАТО каби ҳарбий блоклар буни ўз зиммасига олиши керак, деб ҳисоблайман. Шимолий Атлантика альянсининг Хитойни қоралаш ёки унга босим сингари мақомга эга эмас”, деди у.
Дипломат таъкидлаганидек, ХХР аввалдан тинчлик музокараларини илгари суришни қўллаб-қувватлаган.
“Тарих охир-оқибат кимнинг адолатли ва тўғри позицияда бўлгани тўғрисида ҳукм чиқаради”, деди Мао Нин.
5 апрель куни Столтенберг НАТО қароргоҳида ўтказилган матбуот анжуманида “Россияга қурол етказиб берса, Хитойни жиддий оқибатлар кутиб қолиши мумкин”лигини айтган эди.
Шунингдек, у Хитой Россия билан янада яқинроқ ҳамкорлик қилаётганини таъкидлаган эди.
ЎзА