English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХХР Мудофаа вазирлиги: вақти келиб АҚШга шар инқирози каби жавоб берилади
09:29 / 2023-02-06

Хитойлик метеорологик шар билан содир бўлган воқеага ўхшаш вазиятлар юзага келган тақдирда АҚШга зарур воситалар билан жавоб беришга ҳақли. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

“Бизнинг фуқаролик учувчисиз ҳаво шарига АҚШнинг ҳужум қилиши, ҳарбий куч қўллаши, шубҳасиз, ҳаддан ташқари ҳаракатдир”, дейилади вазирликнинг ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган баёнотида.

Ҳужжатда, шунингдек, “Биз Америка томонининг бундай амалларига кескин норозилик билдирамиз ва келгусида бундай вазиятларни ҳал қилиш учун зарур воситалардан фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоламиз”, деб қайд этилади.

2 февраль куни АҚШ Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг континентал қисмида “разведка шарини” аниқлагани хабарини беради. Икки кундан кейин Қўшма Штатлар Президенти Жо Байден топшириғи билан шар уриб туширилади.

 

ЎзА