Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХХР илмий нашрлар сони бўйича АҚШни ортда қолдирди
17:15 / 2025-11-21

Хитой илмий нашрлар ва ютуқлар сони бўйича Қўшма Штатларни ортда қолдириб, дунёдаги етакчи ўлкага айланди, дейди “Frontiers” илмий журнали бош муҳаррири Фредерик Фэнтер “South China Morning Post” газетасига берган интервьюсида.

Таъкидланишича, АҚШ узоқ вақтдан бери илмий тадқиқотлар бўйича етакчи мамлакат бўлиб келган, аммо нашрлар сони бўйича америкалик олимлар хитойлик ҳамкасбларидан ортда қолмоқда

– 2024 йилга келиб ХХРда тахминан 1,1 миллион илмий мақола бор эди, Қўшма Штатлардаги нашрлар сони эса 880 мингтани ташкил этади, - деди Фредерик Фэнтер. – Айниқса, энергетика тадқиқотларининг қарийб 35 фоизи Хитойда олиб борилади.

Унинг сўзларига кўра, хитойлик тадқиқотчилар кейинги авлод ядро энергиясини ривожлантиришга катта ҳисса қўшмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА