ХХР: Эрон ядро масаласида дипломатия зарур
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Гуо Жиакун матбуот анжуманида Эроннинг ядро масаласига фақат сиёсий ва дипломатик ечим топиш зарурлигини таъкидлади.
– Эрон ядро масаласи Яқин Шарқдаги тинчлик ва хавфсизлик, шунингдек, халқаро ядро тарқалишига қарши тизим билан бевосита боғлиқ. Буни фақат дипломатик йўл билан ҳал қилиш тўғри йўл, – деди Жиакун.

У барча томонларни сиёсий музокаралар йўналишида ҳаракат қилишга чақирди.
ХХРнинг ушбу баёноти Эрон ҳамда Европанинг Е3 гуруҳи (Франция, Германия ва Буюк Британия) жорий ҳафтада Истанбулда ядро музокараларини қайта бошлашга келишган бир паллада янгради.
Мусулмон Зиё, ЎзА