Бугун туғилган кун
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, “Дўстлик” ордени соҳиби Сирожиддин Саййид 1958 йил 30 октябрда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида таваллуд топган.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ шоири, “Дўстлик” ордени соҳиби Сирожиддин Саййид 1958 йил 30 октябрда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида таваллуд топган.
Сирожиддин Саййид 1979 йил Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) журналистика факультетини тамомлаган.
Шоир болалигидан достонхонлик муҳитида, эртак ва афсоналар оламида улғайган. “Хайрулланинг командаси” номли илк ҳикояси саккизинчи синфда ўқиб юрганида республика болалар газетасида босилган. 1985 йилда чоп этилган “Руҳим харитаси” номли илк китоби ўқувчилар томонидан илиқ кутиб олинган.
Ўқувчилар шоирнинг “Салқин харсанглар кафтида”, “Севги мамлакати”, “Асрагил”, “Меҳр қолур, муҳаббат қолур”, “Куйдим”, “Уйингдаги бешиклар”, “Ватанни ўрганиш”, “Эгаси бор юрт”, “Қалдирғочларга бер айвонларингни”, “Дил фасли”, “Буғдойбўй Ватан”, “Очил, эй гул, ки бўстон вақти бўлди” сингари китобларини яхши билади.
Шоирнинг шеър ва достонлари рус, туркман, украин, белорус, тожик, қозоқ ва озарбайжон тилларига таржима қилинган.
***
PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.
Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.
Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37
Сайтимизни кузатиб боринг!