Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч қандай алимент пуллари ота ё онанинг ўрнини боса олмайди
18:01 / 2023-05-27

Оиладаги нотинчлик, ажримлар сабаб фақат эр-хотин азият чекмайди. Бундай ҳолатларда ўша оила фарзандлари – эртамиз эгалари бўлган ёшлар камолоти ҳам сўроқ остида қолади. Албатта, ҳеч қандай алимент пуллари ота ё онанинг ўрнини боса олмайди. Шу боис, мамлакатимизда оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мунтазам чора-тадбирлар амалга оширилиб, бу борада давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Учкўприк туман бўлими иш юритувига ФИБ Қўқон туманлараро судининг 2022 йил 8 февралдаги қарорига асосан қарздор А.А. ўғлидан ундирувчи М.А.нинг қизи фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган. Давлат ижрочисининг 18 мартдаги қарорига асосан қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ижро ҳаракатлари давомида фуқаро М.А. бўлим бошлиғи қабулида бўлиб, оиласини тиклашда амалий ёрдам сўраган. Шу йилнинг  23 май куни куни тарафлар бўлимга таклиф этилиб, оила муқаддаслиги, фарзандлар тўкис оилада вояга етиши керакли айтилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди.  

Шундан сўнг хар икки тараф ўзига тегишли хулоса чиқарган ҳолда оила тикланишига эришилди ва ижро ҳужжати тамомланди.  

Шунингдек, Бюронинг Фарғона тумани бўлими иш юритувида бўлган ФИБ Фарғона туманлараро судининг қарорига кўра қарздор М.Н.дан ундирувчи М.Р. фойдасига 1 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Лекин қарздор мазкур алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган. Давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздор яшаш манзилига келмасдан яшириниб юрганлиги аниқланиб, унга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бюронинг қидирув шўбаси томонидан олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор топилиб, у билан олиб борилган профилактик суҳбатлар натижасида ундирувчи билан яраштирилишига ва бир нафар фарзанд ота-онаси бағрига қайтарилиб, оила тикланишига эришилди.

Олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида жорий йилнинг 4 ой давомида 1360 нафар оилани яраштиришга эришилди.

М.Қосимова, ЎзА