Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч кимга ердан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳуқуқи берилмаган!
11:45 / 2020-12-25

Ўзагроинспекция фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқий-норматив ҳужжатларга асосан, агросаноат тизимида қонунчилик ижросининг назорати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси зиммасига юклатилган.

Вазифалар ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш юзасидан Инспекция органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларида қонунчилик ижросига доимий равишда мониторинг-таҳлил тадбирлари ўтказилмоқда.

Аммо ўтказилаётган назорат тадбирлари давомида Республикамиз агросаноат тизимини бозор талаблари ва халқаро стандартларига мослаштириш мақсадида қатор фармон ва қарорлар қабул қилиниб, кенг қамровли имтиёз ва имкониятлар яратиб берилаётганига қарамасдан қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жумладан, Агроинспекциянинг Бўстонлиқ туман бўлимининг қишлоқ хўжалиги ерлардан фойдаланишни назорат қилиш соҳасида 2020 йил январь-декабрь ойларида жами 68 та назорат тадбирлари ўтказилган бўлиб, аниқланган қонун бузилишлар 49 та, қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан қишлоқ хўжалиги корхоналарига ҳамда тегишли мутасаддиларга 18 та огоҳлантириш хатлари, 16 та тақдимнома, 3 та ёзма кўрсатмалар киритилиб, мазкур қонун бузилиш ҳолатлар юзасидан 9 та маъмурий қарор қабул қилиниб жаримага тортилди.

Бундан ташқари, 19 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, тегишли қарор қабул қилиш учун суд органларига юборилди.

Беҳзод Рисқибоев, Агронспекциянинг Бўстонлиқ туман

бўлими катта инспектори