ФОТОРЕПОРТАЖ
Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги қўмондонлик раҳбарияти ҳамда ҳарбий хизматчилар томонидан 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан Сурхондарё вилоятида истиқомат қилаётган, хизмат бурчини бажариш вақтида жароҳат олиб ногиронлик ҳолатига тушиб қолган ҳарбий хизматчилар хонадонларига ташриф буюрилди.

Сержант Шуҳрат Қаюмов 1-гуруҳ ногирони. Миналарни зарарсизлантириш жараёнида оғир жароҳат олган сержант Шуҳрат Қаюмов, полигонда ўқотар қуролдан яраланиш оқибатида ногиронлик ҳолатига тушган катта лейтенант Неъматулла Жўраев, ҳарбий қисм санитар ҳолатини текшириш чоғида содир бўлган автоҳалокатда жароҳат олган т/х майори Алмат Абдураҳимов хонадони меҳмонлар билан гавжум бўлди. Қаҳрамонларнинг саломатлиги, ижтимоий аҳволи билан яқиндан танишилди, оилаларига эътибор кўрсатилиб, зарур моддий ёрдам берилди.
Мазкур ташрифлар ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомида кўрсатган жасорати ва фидойилигини эътироф этиш, уларнинг оилаларига эътибор ва ҳурмат кўрсатиш мақсадига қаратилган.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА