Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти Бухоро шаҳар бўлинмаси жамият аъзоларига “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро шаҳар бўлинмаси ҳузуридаги “Саховат ва кўмак жамғармаси” маблағлари ҳисобидан байрамона дастурхон ташкил қилинди.
Тадбирда сўзга чиққанлар, давлат раҳбари томонидан олиб борилаётган ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонда яратилаётган кенг имкониятлар ҳақида тўхталиб ўтишди. Байрам катнашчиларини табриклаб, ҳеч ким меҳр ва эътибордлан четда қолмаётгани таъкидланди.
Тадбирда “Uzbekistan Airways” компанияси томонидан барча жамият аъзоларига байрам совғалари берилди.
***
Бухоро вилояти Жондор туманида ҳаётда турли сабабларга кўра оиласидан ажрашган ёки боқувчисини йўқотиб, норасида фарзандлари билан кўчада қолган, ойлаб, ҳатто йиллаб ижарама-ижара сарсон-саргардонликда юрган мададга муҳтож хотин-қизлар аҳволини яхшилаш мақсадида кўплаб хайрли тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ташкил этилган қабулда аёлларнинг мурожаатлари тингланди. Ушбу мурожаатларни ижобий ҳал қилиш юзасидан тегишли соҳа вакиллари ҳамда “Маҳалла хайрия жамоат фонди” туман бўлимига аниқ топшириқлар бериб, муддат белгиланди.
–Ҳар бир аёлнинг фарзанди билан бир шинам хонада рисоладагидек, умргузаронлик қилиши учун қулай имконият яратиш мақсадида ушбу масканга келдик, – дейди Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Ш.Раҳмонова. – Ушбу маскандаги барча камчиликларни бартараф этиб, аёлларимизга муносиб шароит яратиб бериш бизнинг асосий вазифамиз.
Шунингдек, хотин-қизларга озиқ-овқат маҳсулотлари “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими томонидан етказиб берилди.
Зариф Комилов, ЎзА