Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
16:15 / 2023-08-19

Бухоро вилояти Шофиркон тумани ҳокими А.Файзиллоев ташаббуси билан мустақиллик байрами арафасида “Аёллар дафтари” нинг 6-тоифасига киритилган хотин-қизлар, 75 нафар имконияти чекланган болалар учун байрам дастури ўтказилди.

Тадбир Маҳалла хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти Шофиркон тумани бўлинмаси “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан туман ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ҳамкорлигида ўтказилди. 

– Дунёда хурсандчилик кўп, – дейди Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Дилором Ғаффорова. – Аммо, болажонларнинг шўх-шодон кулгилари, хурсандчилигини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди. Халқимиз болажонлиги билан танилган. Ташкил этилган ташаббусдан асосий мақсад ҳам шунда, имконияти чекланган болажонларга меҳр ва қувонч улашишдир. 

Тадбирда болажонларнинг ижодий ишлари ҳамда қўл меҳнати асосида ташкил этилган кўргазмалар намойиш этилди. Кўргазмада ўзининг юртимиз табиати ҳамда гўзаллигини акс эттирган расмлари билан иштирок этган Шоҳрух Ахтамов эътибор ҳамда эътироф учун мамнунлигини билдирди. 

Туман маданият ва туризм бўлимининг хушовоз хонандалари томонидан куйланган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача кайфият бағишлади. 

Зариф Комилов, ЎзА