Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди
02:00 / 2022-03-06

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими томонидан 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари аёллар интернат уйида яратилган шариотлар ва бу ерда истиқомат қилувчи аёллар томонидан яратилган қўл меҳнатлари билан яқиндан танишди. Интернат уйида даволанаётган хотин-қизларни байрам билан табриклаб, “Маҳалла” фонди томонидан тайёрланган байрам совғалари топширилди.

Тадбир якунида Чимбой “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар ҳамда Нукус “Мурувват” ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйлари даволанувчилари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА