French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч ким эътибор ва ғамхўрликдан четда эмас
11:23 / 2023-08-01

ФОТОРЕПОРТАЖ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани «Дўстлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Манзура Машарипова ёлғиз аёл, бир фарзанди бор. Елиб-югуриб топгани рўзғордан ортмайди, бир-икки сўм пул тўплаб, уй кўтарай деса, осмон узоқ, ер қаттиқлик қилади.

Шундай кунларнинг бирида маҳалла ва туман ҳокимлигидан вакиллар келиб, унинг яшаш шароитини ўргандилар, дардини тингладилар. Уларнинг бу ташрифидан Манзура, очиғи, унчалик кўп нарса кутмади. “Келди, ёзишди, кетишди-да доимгидек”, - кўнглидан ўтказиб умидсиз ортларидан қараб қолди аёл. Йўқ, янглишган экан. Тез орада унга барча қулайликларга эга икки хонали уй қуриб беришларини айтишди ва қурилиш ҳам бошлаб юборилди.  

[gallery-12975]

Тумандаги “Тезкор махсус қурилиш” масъулияти чекланган жамияти томонидан Манзура Машарипова ва унинг ўғли учун янги уй қуриш ишлари яқин кунларда якунига етиб қолади. Ҳозирда сўнгги пардозлаш, электр, газ, ичимлик суви тармоқларини тортиш ҳамда иситиш ускуналарини ўрнатиш юмушлари бажариляпти. Мустақиллик байрами арафасида янги уйли бўладиган М. Машарипова, ўзи айтмоқчи, беҳад қувончда.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА