Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳеч бир мурожаат эътибордан четда эмас
11:51 / 2021-05-10

Навоий вилояти Кармана туманининг “Дўрмон” маҳалласида вилоят адлия бошқармаси томонидан вилоят суди ва маъмурий суди билан ҳамкорликда сайёр қабул ташкил этилди.

Бугунги кунда маҳаллада 921 та хонадонда 3 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ўрганишлар давомида “Ёшлар дафтари”га 66 нафар ёш, “Аёллар дафтари”га эса 72 нафар хотин-қиз киритилган. Қабул жараёнида уларнинг муаммолари яқиндан ўрганилиб, аҳолининг бир қатор муаммоларига шу ернинг ўзида ечим топилди.  

Феруза Чориева 2 йилдан буён ишсиз. Шу боис у ишга жойлашишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Тикувчиликка қизиқиши борлиги, уйда ушбу ҳунар билан шуғулланиб тургани боис, унга тўқимачилик корхонасидан иш таклиф қилинди. Бу эса унга маъқул келди ва ишлайдиган бўлди.  

Шунингдек, имтиёзли шартларда кредит олиш, бандлик, иш стажини тиклаш, ногиронликни белгилаш, меҳнат муносабатларига оид мурожаатлар мутасаддилар томонидан тадбир жойида ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилиб, аниқ йўналишлар белгилаб олинди.

– Шароитим яхши бўлмагани учун 2 йил давомида ногиронлик аравачаси ололмасдан келаётган эдим, – дейди Норгул Холмўминова. – Сайёр қабул давомида адлия бошқармасининг амалий ёрдами билан менга ногиронлик аравачаси топширилди. Бундан жуда хурсандман. Авваллари ҳам туманимиздаги адлия бўлимидан тиббий муолажа олишда имтиёзлардан фойдаланиш, ишга жойлашиш масалаларида ҳуқуқий маслаҳат олиб, муаммоларимни осон битирганман. Бунинг учун уларга раҳмат айтаман.  

Тадбир давомида 52 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг 25 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 нафарининг мурожаати жойида қаноатлантирилди, 20 нафарининг мурожаати адлия бошқармасининг назоратига олинди.

 

Абдували Бўриев, ЎзА