Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДПдан Президентликка номзод кўрсатилди
11:58 / 2021-09-06

Пойтахтимизда Халқ демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтмоқда. Қурултойда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод ва унинг Сайловолди дастури тўғрисидаги масалалар муҳокама этилиши белгиланган.

Делегатлар Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Халқ демократик партиясидан Мақсуда Ворисова номзодини қўллаб-қувватлади. Президентликка номзод Мақсуда Ворисова юксак ишонч учун делегатлар ва партиянинг кўп минг сонли аъзоларига миннатдорлик билдирди.  

Партия Сайловолди дастурида белгиланган устувор йўналишлар муҳокама этилмоқда. Қайд этилишича, дастурда 9 та йўналиш бўйича мақсад ва вазифалар илгари сурилган.  

Мақсуда Ворисованинг таъкидлашича, ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш Халқ демократик партиясининг бош мақсади ҳисобланади.  

Тадбир давом этмоқда.  

Нурилло Насриев, ЎзА