Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП ташкил топганининг 34 йиллиги нишонланди
18:33 / 2025-11-01

Нукусда 1 ноябрь – Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 34 йиллиги муносабати билан партиянинг Қорақалпоғистон Республика Кенгаши томонидан тантанали байрам тадбир ўтказилди.

Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республика ташкилоти ходимлари, партия тизимида меҳнат қилган фахрийлар, фаоллар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ўринбосари Раджапбай Нуразизов барча иштирокчиларни Ўзбекистон Халқ демократик партияси ташкил топганининг 34 йиллиги байрами билан муборакбод этишди. Партиянинг мамлакатимизда демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни муҳим эканини таъкидлашди. Шунингдек, партиянинг ижтимоий адолат тамойилларига содиқ ҳолда кам таъминланган ва эҳтиёжманд аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга қаратилган ташаббуслари алоҳида қайд этилди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш жоизки, бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзолари сони 66 минг 581 нафар бўлиб, сайлов ҳуқуқига эга бўлган аҳолининг 6,6 фоизини ташкил этади. Улар 681 та бошланғич партия ташкилотига бирлашган. Партия аъзоларининг 33 минг 343 нафари ёки 50 фоизи хотин-қиз, 28 минг 59 нафарини ёки 42 фоизини ёшлар ташкид этади.

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Конунчилик палатасида 1 нафар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 11 нафар, Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларида 82 нафар Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар фаолият олиб бормоқда.

Ўтган беш йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси ва Халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларидаги партия гуруҳлари томонидан 520 та масала кўриб чиқилди,  514 та масала доимий комиссия йиғилишига ва 374 та масала сессия кун тартибига олиб чиқилди ва тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди. Шунингдек, ҳудудлардаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган 2 минг 382 та депутатлик сўрови юборилиб, шундан 2 минг 230 таси яъни 91 фоизи ижобий ҳал этилди. Бундан ташқари, 240 маротаба жойлардаги ҳудудий раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботлари ва ахборотлари сессияларда эшитилди.  

Бундан ташқари, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши, туман ва шаҳар кенгашлари қошидаги “Жамоатчилик қабулхонаси”га фуқаролардан 4 минг 126 та мурожаат келиб тушган, шундан 3 минг 727 таси яъни жами уларнинг 90,3 фоизи ижобий ечимини топган бўлиб, қолган мурожаатларнинг ижроси депутатлар томонидан назоратга олинган.  

Ҳисобот даврида, “Инсон қадри учун” тамойили асосида кўплаб ишлар олиб борилди. Шароити оғир бўлган, кам таъминланган фуқароларнинг турмуш даражасини яхшилаш борасида “Меҳр ҳаракати” доирасида депутатларимиз фаол иштирок этиб, ўз сайлов округи ҳудудидаги шароити оғир бўлган 300 дан ортиқ хонадондан хабар олинди. Аниқланган мавжуд муаммолари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ечилди, шунингдек, уларга зарур кишқи кийим-кечаклар, озиқ-овқат маҳсулотлари берилди.

Биргина 2025 йилда партиянинг асосий дастурий мақсад ва вазифалари, аҳоли, сайловчиларнинг партияга нисбатан хайрихоҳлиги ва ишончини ошириш бўйича ўтказилган 1 минг 600 дан ортиқ тарғибот тадбири, лойиҳалар ва акциялар натижасида 6 мингга яқин фуқаролар аъзоликка қабул қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон Халқ демократик партияси Ҳаракат дастуридаги йўналишлар бўйича Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунлари, Президентнинг фармон ва қарорларининг ижроси жамоатчилик ва депутатлик назорати сифатида ўрганилиб, 104 та масала партия гуруҳларида ўрганилди, 103 та масала доимий комиссия йиғилиши ва 95 та масала сессия кун тартибига олиб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинишига эришилди ҳамда 89 маротаба жойлардаги ҳудудий раҳбарлар ва мансабдор шахсларнинг ҳисоботи ва ахборотлари сессияларда эшитилди. 623 та депутатлик сўрови юборилиб, шундан 595 таси яъни 95 фоизи ижобий ҳал этилди.  

Жорий йил давомида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракциясининг иш режасида белгиланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурининг жойлардаги ижроси юзасидан Амударё, Беруний, Тўрткўл, Тахтакўпир ва Элликқалъа туманларида ўрганиш ишлари олиб борилиб, партия фракцияси ва партия гуруҳларининг қўшма йиғилишларида муҳокама этилиб, тегиши таклифлар ишлаб чиқилди.

Тадбир давомида жамиятдаги ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол иштирок этиб, партия нуфузини оширишда фидойилик кўрсатиб келаётган фахрийлар, депутатлар ва фаоллар меҳнати эътироф этилди. Шу муносабат билан, бир қатор иштирокчиларга партиянинг Марказий Кенгаши томонидан таъсис этилган “Ўзбекистон Халқ демократик партияси ифтихори” кўкрак нишони тантанали равишда топширилди.

Байрам тадбири самимий мулоқот, ўзаро фикр алмашиш ва бирдамлик руҳида давом этди. Иштирокчилар партиянинг келгусида амалга оширилиши лозим бўлган мақсад ва вазифалар юзасидан фикр юритдилар ҳамда аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар белгилаб олинди.

Тадбирда маданият бўлими санъаткорлари томонидан ижро этилган дилрабо куй-қўшиқлар йиғилганларга кўтаринки руҳ ва байрамона кайфият бағишлади.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири