ХДП: сайловчилар билан учрашув
Қўнғирот туманида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлигига 47-Саноат сайлов округидан номзоди кўрсатилган Рустам Сапарбаевнинг сайловчилар билан учрашуви бўлиб ўтди.
Тадбирда ишончли вакил Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси Х.Ешимбетов номзоднинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда номзод томонидан сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналиш, халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилган ғоя ва таклифлар сайловчиларга тушунтирилди.

Учрашувда партия фаолияти ва ташаббусларига оид тарғибот воситалари, партиянинг ва номзоднинг тарғибот воситалари тарқатилиши билан бирга сайловчиларнинг турли саволларига батафсил жавоб берилди. Шунингдек, сайлов жараёнларининг муҳимлиги, сайловда фаол қатнашишга, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.