Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП пенсия ёшини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш тарафдори
16:24 / 2024-10-07

Кучли ижтимоий сиёсатни амалга оширишни мақсад қилган Ўзбекистон Халқ демократик партияси янги Сайловолди дастурида пенсия ёшини ўзгартирмасдан сақлаб қолиш бўйича сиёсатни давом эттириш ташаббусини илгари сурмоқда.

Партия барча фуқаролар учун пенсия ва ижтимоий нафақалар инсоннинг ҳаётий эҳтиёжларини тўлақонли қондиришга етарли бўлишига эришиш йўлида бир қатор масалаларни қонун даражасида тартибга солиш зарур, деб ҳисоблайди.  

Жумладан, собиқ жамоа хўжалиги ва ширкат хўжалигида меҳнат фаолиятини юритган фуқароларнинг меҳнат фаолияти даврларини тўлиқ йил сифатида инобатга олиш, аёлларга пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига боласи 3 ёшга тўлгунча уни парваришлаш таътилларида бўлиш вақтини тўлиқ қўшиб ҳисоблаш, туғма ногиронларни, ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган қарияларга қараб келаётган кишиларга ёшга доир пенсия таянч миқдорини олишга бўлган чекловни бекор қилиш каби мақсад ва ғоялар илгари сурилмоқда.   

Шунингдек, партия Сайловолди дастурида эр ёки хотини вафот этганда ҳамда вафот этган шахс кўпроқ пенсия олган тақдирда, ушбу пенсияни унинг ҳаёт бўлган турмуш ўртоғига ўтказиб бериш (пенсияни алмаштириш) тартибини жорий этишни илгари сурмоқда.  

Пенсияга чиқиб, камида беш йил ишлаб, даромад солиғи ва ижтимоий солиқни тўлаган пенсионерлар учун муқаддам тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаб, оширилган миқдорда тайинлаш имкониятини бериш каби ташаббуслар партия Сайловолди дастуридан ўрин олган.   

ХДПнинг бу каби ташаббус ва ғоялари жойларда ташкил этилаётган ташвиқот тадбирларида кенг тарғиб этилмоқда, сайловчиларга тушунтирилмоқда.   

Муҳтарама Комилова, ЎзА