Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП: партия вакиллари ва депутатлар пахта даласида
11:05 / 2025-10-09

Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан Қораўзак туманида “Ҳорманг, пахтакорлар!” шиори остида тадбир ташкил этилди.

Ҳозирги вақтда юртимиз бўйлаб пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда. Деҳқонларимизнинг тинимсиз меҳнати туфайли етиштирилган пахтани ўз вақтида сепилмасдан териб-йиғиб олиш муҳимдир. Дастлаб Қораўзак тумани марказидаги кўчалар бўйлаб партиянинг Damas автомашинасида аудио овоз орқали фуқароларни пахта теримига фаол қатнашишга чақирувчи тарғибот тадбири ташкил этилди.

Шундан сўнг, партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раҳбари ва масъул ходимлари, депутатлар А. Досназаров овули фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Ният Замир” фермер хўжалигининг пахта далаларида бўлиб, теримчилар билан суҳбатлашишди ва теримга ўз ҳиссаларини қўшишди. Бу ерда теримчиларга шароитлар яратилган, тушликка иссиқ овқат, терилган ҳар бир килограмм пахта учун эса 2 минг сўмдан ўша куннинг ўзида берилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Ҳалилла Ешимбетов пахта теримида фаол иштирок этаётган теримчиларга ташаккур айтиб, ҳосилни қисқа муддатда сифатли йиғиб олиш ғоят муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади. Илғор теримчиларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир Қораўзак тумани Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этиб, теримчиларга ўзгача завқу шавқ бағишлади.

Довуд Абибуллаев, ЎзА