Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ХДП номзодлари учун семинар ташкил этилди
11:35 / 2024-09-18

Яқинлашиб келаётган сайловларга сиёсий партиялар томонидан қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу йилги сайловлар халқимиз учун ҳам, партиялар ва номзодлар учун ҳам янгича синов майдони бўлади. Чунки аралаш тизимда ўтказиладиган мазкур сиёсий жараёнда сайловчилар номзодларгагина эмас, партияларга ҳам ишонч билдиради, уларни ёқлаб овоз беради. Бу эса партиялардан янада катта масъулият талаб этади.

Шу боис партиялар томонидан жойларда парламент ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар билан учрашув ва семинарлар ташкил қилинмоқда. Уларда тарғибот тадбирларига тайёргарлик, замонавий усулларни самарали қўллаш, хусусан, ижтимоий тармоқлар, ахборот коммуникация воситаларидан тўғри фойдаланишга оид масалалар муҳокама қилинмоқда.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси томонидан Тошкент шаҳрида ана шундай учрашув ташкил этилди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раиси Улуғбек Иноятов иштирок этди.

Партия етакчиси сайлов кампанияси ва тарғибот тадбирларидаги ўзига хосликларга алоҳида тўхталиб ўтди. Номзодларнинг сайлов жараёнидаги муносиб иштироки, фаол ва ташаббускорлиги партиянинг вакиллик органларидан муносиб ўрин эгаллашига замин бўлиши қайд этилди.

Таъкидлаш лозимки, бу каби семинарлар депутатликка номзодларнинг сайлов жараёнига оид барча босқичларда муносиб иштирок этиши ва ўз сайловолди дастурларини тайёрлашида керакли услубий кўникмаларга эга бўлишларига хизмат қилади. Сиёсий жараёндаги кўникмаларини оширади.

М.Комилова, ЎзА