ХДП мактабгача таълим ташкилотларида болалар хавфсизлиги масаласини ўрганишни бошлади
Халқ демократик партияси мактабгача таълим ташкилотларида болалар ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш масаласини депутатлик ва жамоатчилик назорати асосида республика миқёсида ўрганишга киришмоқда.
Маълум қилинишича, озиқ-овқат, санитария-гигиена ва умумий хавфсизлик талабларига риоя этилиши бўйича ҳудудларда махсус ишчи гуруҳлар тузилиб, манзилли таҳлиллар ўтказилади.
Ўрганиш натижалари маҳаллий Кенгашлардаги депутатлик гуруҳлари йиғилишларида муҳокама қилинади. Зарур ҳолатларда масала маҳаллий Кенгашлар сессияларига олиб чиқилиши режалаштирилган.
Шунингдек, якуний хулосалар асосида ХДП фракциясида муҳокамалар ўтказилиб, болалар хавфсизлигини кучайтириш ва қонунчиликни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган.
Ҳамроз Баянов, ЎзА